"Монако" футболчиси учун 7та клуб кураш олиб бормоқда
"Монако" клуби хавбеки Юри Тилеманс учун Европанинг нақд 7та клуби кураш олиб бормоқда.
Унга кўра 21 ёшли бельгиялик футболчини "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Милан", "Тоттенхэм", "Арсенал", "Вест Хэм" ва "Ньюкасл" каби жамоалар ўз сафида кўришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Монако" Адриен Силва эвазига "Лестер"га айнан Тилемансни бериши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар