Надаль Федерердан реванш олмоқчи

 

АҚШнинг Майами шаҳрида якунланаётган мукофот жамғармаси 6 993 450 АҚШ доллари бўлган "Miami Open - 2017" турнири финалида азалий рақиботчилар - швейцариялик Рожер Федерер ва Испания вакили Рафаэль Надаль куч синашади.

Ҳар икки теннис устаси ярим финалда рақибларидан устун келди:

Рафаэль Надаль (Испания, 5) — Фабио Фоньини (Италия) 6:1 7:5

Рожер Федерер (Швейцария, 4) — Ник Кирьос (Австралия, 12) 7:6 6:7 7:6

Федерер Австралия очиқ чемпионати финалида Надални мағлуб этган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!