Наоми Осака ҳам финалга йўл олди

Мельбурн шаҳрида ўтаётган Австралия очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларда финалда иштирок этувчи теннисчилар номи аниқ бўлди.

Дунёнинг тўртинчи рақамли теннисчиси япониялик Наоми Осака чехиялик Каролина Плишковани 6:2, 4:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Осака энди "Катта дубулға" туркумидаги мазкур мусобақанинг финал учрашувида яна бир чехиялик теннисчи Петра Квитовага қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!