Наоми Осака"Australian Open" ғолиби
Мельбурн шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг аёллар ўртасида ғолиб номи аниқланди.
Мусобақа финалида япониялик теннисчи Наоми Осака чехиялик Петра Квитова билан баҳслашди. Ушбу ўйин 7:6, 5:7, 6:4 ҳисобида Осака фойдасига якунланди.
Шу тариқа "Australian Open" финалида ғолиб бўлган Наоми 2000 рейтинг очкоси ва 4,1 миллион АҚШ доллари пул мукофоти балан тақдирланди.
Фикрлар