
"Наполи" – "Ювентус". Превью
Хабарингиз бор бугун Неапол шаҳридаги "Сан-Паоло" стадионида Италия А Сериясининг 26-тур марказий баҳси бўлиб ўтади. Шу куни мезбон “Наполи” мусобақа пешқадами “Ювентус”ни қабул қилади.
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- “Наполи” ва “Ювентус” шу кунгача ўзаро 152 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 70тасида туринликларнинг қўли баланд келган бўлса, 33 марта неаполликлар ғалаба қозонишган. Қолган 49та ўйин эса дуранг билан якунланган.
- “Ювентус” ва “Наполи” жамоалари ўртасидаги учрашув сўнгги бор 1997 йилнинг 23 март куни 0:0 ҳисоби қайд этилган. Шундан буён ушбу жамоалар тўқнашувида мухлислар стадионни голсиз тарк этишмаяпти.
- Массимилиано Аллегри шогирдлари А Серия доирасидан ўрин олган сўнгги 26та ўйиндан 23тасида ғалаба қозонишган.
- Карло Анчелотти жамоаси эса қаторасига 18та ўйиндан буён А Серия учрашувларида ўз майдонида ютқазмаяпти.
- “Наполи” кетма-кет 5та ўйиндан буён ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келмоқда.
Тахминий таркиблар:
"Наполи" – "Ювентус"
Стадион: "Сан-Паоло" (Неаполь)
Бошланиш вақти: 00:30
Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Италия)
"Ювентус": Шесни – Канселу, Бонуччи, Кьелини, Сандро – Бентанкур, Пьянич, Матюиди – Роналду, Дибала, Манжукич.
"Наполи": Мерет – Малькюи, Максимович, Кулибали, Гулям – Аллан, Руиз, Зелински – Кальехон, Инсинье, Милик.
Фикрлар