Наталья Вихлянцеванинг кучи етмади

Россиялик теннисчи Наталья Вихлянцева ва швейцариялик Тимеа Бачински Мельбурн шаҳрида ўтаётган "Australian Open" мусобақасида ўзаро куч синашди.

Мусобақанинг учинчи давра йўлланмаси учун ўтган ўйинда Наталья 2:6, 5:7 ҳисобида рақибасига имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа ғалаба қозонган Бачински навбатдаги босқичда британиялик Йоханна Конта ва испаниялик Гарбин Мугурусага қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)