Новак Жокович бош совринга янада яқинлашди
Ads
Жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Австралия Очиқ чемпионатининг чорак финалида япониялик Кеи Нишикорига қарши кортга чиқди.

Новак ушбу ўйинда 6:1, 4:1 ҳисобида олдинга бораётган бир вазиётда Нишикори номаълум сабаб баҳсни давом эттира олмаслигини маълум қилди. 

Энди Жокович "Australian Open" турнирининг ярим финал босқичида франциялик Люк Пуйега қарши куч синашади.