Одилдан бир жуфт ғалаба
Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида теннис бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида истеъдодли спортчимиз Одил Каримов муваффақиятли иштирок этмоқда.
Ҳамюртимиз яккалик беллашувларининг дастлабки босқичида россиялик Никита Скибинскийга қарши кортга чиқиб, рақибини 6:0, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Одил иккинчи даврада мезбонлар вакили Сундет Нагиметов билан рақобатлашди.
Одил Каримов халқаро турнирнинг жуфтлик беллашувларида россиялик Акшин Мехтиев билан ҳамкорликда қозоғистонлик теннисчилар Шоҳруҳ Ғайратов ва Бекзод Усипбековни 6:3, 6:0 ҳисобида енгди.

Фикрлар