Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Пахтакор" - ЎФФ Кубоги ғолиби!

Isayev Bekzod
Изоҳлар: 0

2001 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат "Пахтакор" ЎФФ Кубогида муваффақият қозонди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Ярим финалда "Машъал"дан 5:0 ҳисобида устун келган Сергей Токов шогирдлари финалда "Бунёдкор"га қарши майдонга тушишди. Гуруҳ босқичида рақибни 2:0 ҳисобида доғда қолдирган "Пахтакор" бу сафар ҳам ғалабага эришди. Ҳал қилувчи ўйин тақдирини Шоҳжаҳон Султонмуродов томонидан киритилган ягона тўп ҳал этди.

Шу тариқа "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари ЎФФ Кубогида бош соврин соҳиби бўлишди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ