"Пахтакор W" "Юзробод"га 2:1 ҳисобида ўйинни бой берди (фото)
Пойтахтимиздаги «Ёшлик» спорт аренасида аёллар жамоалари ўртасида мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари бошланди.
Дастлабки кун ўйинлари голга бой бўлди ва қуйидаги натижалар қайд этилди: «Юзробод» (Тошкент шаҳри) - «Оққўрғон» (Тошкент вилояти) 4:1, «Бахмал» (Жиззах вилояти) - «Аланга С» (Жиззах шаҳри) 2:1, «Шўртан Lady» (Ғузор шаҳри) - “Тошкент ахборот технологиялари университети – ТАТУ” (Тошкент шаҳри) 3:3, «Севинч» (Қарши шаҳри) - «Қирқ қиз» (Нукус шаҳри) 8:0, «Аланга С» (Жиззах шаҳри) - «Пахтакор W» (Тошкент шаҳри) 0:7.
Мусобақалар давом этмоқда.
Манба:uza.uz
Фикрлар