"Пахтакор" тарбияланувчилари "Умид Кубоги" ғолиби бўлди

 

"Пахтакор"нинг 2001 йилда таваллуд топган ёш футболчилари Хоразмда ўтган Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқишди.

Финал босқичида 10 жамоа иштирок этди. Тошкент шаҳри шарафини мусобақада "Пахтакор" ҳимоя қилди. Ҳал қилувчи баҳсгача Хоразм, Наманган ва Фарғона жамоалари доғда қолдирилди.

Финалда Хоразм вилояти терма жамоасидан 3:0 ҳисобида устун келган "пахтакорчилар" "Умид Кубоги" ғолибларига айланишди. Турнирда ёш футболчилар Сергей Токов ва Павел Тьюлкин бошчилигида қатнашишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!