Қатар кортларида кураш қизғин

 

 

Доха шаҳрида давом этаётган аёллар ўртасидаги "WTA - Qatar Total Open -2017" халқаро турнириди иккинчи давра учрашувлари кутилмаган натижа билан бошланди.

Яккалик баҳсларида бешинчи рақамда сараланган ва ғолибликка даъвогар ҳисобланган испаниялик Гарбинье Мугуруса кутилмаганда хитойлик теннисчи Чжан шуайга ютқазиб қўйди. Уч сет давом этган беллашув хитойлик ракетка устасининг 7:6, 3:6, 7:5 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учинчи рақамда сараланган словакиялик машҳур теннисчи Доминика Цибулкова россиялик Анастасия Павлюченковани 7:5, 2:6, 6:2 ҳисобида доғда қолдирди.

Рио Олимпиадаси ғолибаси Моника Пуиг (Пуэрто-Рико) эса қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцевани мусобақадан чиқариб юборди.

Иккинчи давра ўйинлари давом этмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!