"Реал" – "Барселона". Превью

Хабарингиз бор бугун Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал” ва “Барселона” жамоалари ўртасида Испания кубоги ярим финал жавоб баҳси бўлиб ўтади. Қуйида ушбу учрашувга оид бир қатор қизиқарли фактлар ва жамоаларнинг бугунги ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган асосий таркиблари борасида тўхталиб ўтамиз.

modr

Қизиқарли фактлар:

- “Реал” сўнгги бор “Барселона”на 2017 йилнинг 16 август куни Испания Суперкубоги учун баҳсда мағлубиятга учратган. Мадридликлар шундан буён ўзларининг азалий рақибларига қарши 4 марта майдонга тушишди, бироқ, уларнинг ҳеч бирида зафар қуча олишмаяпти.

- “Реал” Испания кубоги доирасида ўтказилган сўнгги 39та ўйиндан 35тасида мағлуб бўлишмади.

- “Реал” ўз майдонида “Барселона”га қарши ўтказилган сўнгги 8та баҳсдан 7тасида 2тадан кўп гол ура олмаяпти.

- "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги дастлабки учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.

ramos

Тахминий таркиблар:

"Реал" Мадрид – "Барселона"

Стадион: "Сантьяго Бернабеу" (Мадрид)

Бошланиш вақти: 01:00

Бош ҳакам: Хосе Мария Санчес Мартинес

"Барселона": Тер Штеген – Роберто, Пике, Умтити, Альба – Бускетс, Ракитич, Видаль – Дембеле, Месси, Суарес.

"Реал": Навас – Карвахаль, Варан, Рамос, Регилон – Каземиро, Модрич, Кроос – Винисиус, Васкес, Бензема.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!