Ришар Гаске уйга қуруқ қайтмади
Хертогенбос шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилган "Libema Open" турнирда франциялик теннисчи Ришар Гаске бош совринни қўлга киритди.
У мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида ҳамюрти Жереми Шардига қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Ришар рақибини 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ришерга ушбу ғалаба бош соврин билан биргаликда 109.310 евро пул мукофоти ва 250 рейтинг очкосини келтирди.
Фикрлар