Рожер Федерер ва ниҳоят кортга чиқди
Zohir2018
Рожер Федерер мухлисларининг соғинчига муносиб жавоб қайтарди
Швейцариялик Рожер Федерер Цинцинатти шаҳрида ўтаётган "Мастерс" турнирининг иккинчи даврасида ғалаба қозонди.
У ушбу босқичда германиялик Петер Гойовчикни ҳар иккала сетда бир хил 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Федерера "Western & Southern Open" турнирининг учинчи даврасида аргентиналик Леонардо Майерга қарши ўйин ўтказадиган бўлди.


Изоҳлар (0)