Сабина Шарипова Дубайда ўйнайди
Ads

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова БААнинг Дубай шаҳрида соврин жамғармаси 100.000 АҚШ доллари бўлган халқаро турнирда иштирок этмоқда.

Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ташкил этилган мусобақада Сабина яккалик баҳсларининг биринчи даврасида украиналик Катерийна Козловага қарши кортга чиқади.

Шунингдек, турнирнинг жуфтлик баҳсларида Сабина ҳиндистонлик шериги Прартана Томбаре билан беларуслик Вера Лапко ва  швециялик Корнелия Листер тандемига қарши ўйин ўтказади.

Яна бир теннисчимиз Оқгул Омонмуродова мазкур турнирнинг жуфтлик баҳсларида ўз омадини синаб кўради. У германиялик Лиса Пономар билан руминиялик Михаелла Бузарнеску ва россиялик Алена Фомина билан рақобатлашади.

Sports.uz