Саманта Стосур ва Жан Шуай "Australian Open" ғолиби

Австралиялик Саманта Стосур ва хитойлик Жан Шуай Австралия очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритди.

Саманта ва Жан мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи баҳсида венгриялик Тимеа Бабош ва франциялик Кристина Младеновични 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Мельбурнда қозонилган бу ғалаба Стосур ва Шуай учун 750,000 АҚШ доллари ва 2000 рейтинг очкосини олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, С.Стосур "Катта дубулға" мусобақаларидаги учинчи совринини қўлга киритди, Ж.Шуай учун бу соврин фаолиятидаги биринчиси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!