Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Санжар Файзиевдан кутилган ғалаба

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Ҳамюртимиз иккинчи даврада

Таиланднинг Нонтабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан  эркаклар ўртасида “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақа ўтказилмоқда.

Соврин жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини Санжар Файзиев ҳимоя қилмоқда.

Санжар мазкур турнирда биринчи рақам остида сараланди ва илк учрашувни мезбон теннисчи Пол Ваттанакулга қарши ўтказиб, 4:6, 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Энди С.Файзиев иккинчи даврада ҳиндистонлик Карунудай Сингҳга қарши кортга чиқади. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ