Асосий мазмунга ўтиш

Мини-футбол

“Севинч” Турманистон термасини мағлубиятга учратди

Изоҳлар: 0

Қаршининг "Севинч" жамоаси Тошкентда мини футбол бўйича XI Ўзбекистон кубогида иштирок этмоқда.

Жамоа вакилалари бу мусобақада иштирок этиш билан бирга, ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушди. Тошкентда, Осиё чемпионати саралаш босқичига ҳамда ёпиқ иншоотларда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик йиғинини олиб бораётган Туркманистон терма жамоаси спарринг рақиб бўлди.

Айни пайтда "Севинч"нинг иккала дарвозабони ҳам терма жамоа сафига жалб этилган. Бундан ташқари Мафтуна Шойимова, Нилуфар Қудратова ва Малика Бурхановалар каби ўйинчилар ҳам терма жамоа билан КХРДга йўл олган. Шундай бўлсада, учрашувда қаршиликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ