“Севинч” бугун “Шўртан Lady”ни мағлуб этди

 

Бугун “Севинч” жамоа мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати 1-тур доирасидаги сўнгги учрашувни Ғузорнинг “Шўртан Lady” жамоасига қарши ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, учрашув қизиқарли тарзда кечди. Учрашувдаги “Севинч”нинг дастлабки голини Нилуфар Қудратова 13-дақиқада киритди. Орадан беш дақиқа ўтиб Мафтуна Панжиева пенальтидан ҳисобни яна биттага оширди – 0:2. Биринчи бўлим курашларга бой бўлган бўлсада, майдонда ҳаракат қилган ҳар иккала жамоа футболчилари дарвозани бошқа нишонга олишга аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлим ҳам биринчи бўлим каби қизиқарли кечди. Фақат бу бўлимда Мафтуна Шоимовага гол уриш насиб этди – 1:3.

Шундай қилиб, 1-турда “Севинч” тўрт учрашув ўтказди, учта учрашувда ғалаба ва бир учрашувда дуранг қайд этди. Тўплаган очколари сони 10тага етди. Ўйинчиларимиз рақиблар дарвозасини 23 марта ишғол қилишди ва ўз дарвозаларидан 5та тўп олиб чиқишди.

Чемпионатнинг навбатдаги тури 13 февралдан 16 февралгача бўлиб ўтади. Жамоамиз 13 феврал куни Нукуснинг “Қирқ қиз” жамоаси билан баҳс олиб боради.

Қуйида жамоа иштирокидаги бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг.

Мини футбол бўйича  XIII Ўзбекистон чемпионати. Дастлабки босқич, 1-тур

«Шўртан Lady» (Ғузор) – “Севинч” (Қарши) 1:3 (0:2)

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 27.01.2017 йил

Ҳакамлар: Эдита Миробидова,  Людмила Гейгер, Александра Кончикова, Анна Сидорова.

Голлар: Бахтишода Тўхтаева, 30′-1:2 – Нилуфар Қудратова, 13′-0:1, Мафтуна Панжиева, Мафтуна Шоимова, 33’-1:3.

«Шўртан Lady»: 23.Сарвиноз Эргашева, 6.Зебо Жўраева (с), 19.Дилдора Эргашева, 18.Мафтуна Жўраева, 7.Улдона Тўхтаева, 5.Бахтишода Тўхтаева, 3.Юлдуз Шодиева, 11.Фазилат Бахрамова, 2.Мухлис Мирзаёрова, 17.Сарвиноз Назарова, 1.Зарина Саидова.

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 12.Матлуба Абдирасулова, 25.Мафтуна Шоимова, 8.Камола Рискиева (с), 17.Танзиля Зарбиева, 10.Ильвина Аблякимова, 27.Шодия Тошева, 77.Нилуфар Қудратова,  37.Малика Бурхонова, 20.Мафтуна Панжиева, 7.Шоира Қултўраева, 11.Шахзода Жамолова, 15.Шохида Тожиддинова, 9.Севара Нормуродова.

Бугунга белгиланган “Аланга С” – “Пахтакор W” учрашуви 13 феврал кунига кўчирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!