Шарофиддин Болтабоев жамоадошидан бронза медалини "тортиб олди"

Пойтахтимизда ўтаётган дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг  бугунги кунги беллашувларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланмоқда.

Мусобақанинг -81 кг вазн тоифасидаги эркаклар ўртасида ўтказилган беллашувларининг бронза медали учун ўтказилган баҳсида икки нафар спортчимиз Шарофиддин Болтабоев ва Камолиддин Расуловлар татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда Болтабоев рақибини  вазаре баҳоси эвазига мағлуб этиб, терма жамоамиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!