Симона Халеп ўзига келмоқда

Руминиялик теннисчи Симона Халеп "Qatar Total Open" турнирининг чорак финал босқичида германиялик Юлия Гёргес билан рақобатлашди.

Доха шаҳрида ўтказилган мазкур учрашув тенг курашлар остида ўтди. Унда Симона рақбини ҳар иккала сетда тай-брекда мағлубиятга учратди.

Шу тариқа мусобақанинг ярим финалига йўл олган Халеп сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига чиқиш учун украиналик Элин Свитолина билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!