Симона Халепга ҳеч ким ета олмаяпти
Zohir2018
Симона Халеп бу турнирда ҳам ғалаба қозонмоқчи
Цинциннати шаҳрида ўтаётган халқаро турнирда руминиялик Симона Халеп учинчи даврага муваффақиятли ўтди.
Симона мусобақанинг иккинчи босқичида австралиялик Айла Томляновични 4:6, 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа Халеп "Western & Southern Open" турнирининг 1/8 финалида австралиялик теннисчи Эшли Бартига қарши ўйин ўтказадиган бўлди.


Изоҳлар (0)