Симона Халепни ташлаб кетишди
Руминиялик теннисчи Симона Халеп янги мавсумни мураббийсиз бошлаши ҳақила хабар берди.
Симона ноябрь ойининг бошларида мураббий Даррен Кэхилл билан ҳамкорликни тўхтатган. Бунга сабаб Дарренинг оилавий муаммоларидир.
Халеп ва Кэхилл тўрт йил давомида бирга ишлашди. Бу давр мобайнида Симона WTA рейтингининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди ва "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирида ғолиб бўлди.
" Мен ўзимга янги мураббий қидиришни ўйламоқдаман. Лекин янги мавсумни мураббийсиз бошлаш ниятидаман", — дейди Халеп.
Фикрлар