Синхрон сузувчи қизларимиз Грецияда совриндор бўлди
Ўзбекистон миллий олимпия қўймитасидан хабар қилишларича, 15-17 июнь кунлари Сирос ороллари (Греция)да FINA жаҳон сериясининг тўққизинчи босқич баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақада 10та мамлакат қаторида ўзбекистонлик синхрон сузувчилар ҳам иштирок этишди. Терма жамоамиз аъзолари Highlight дастури бўйича 75,63 балл жамғариб, иккинчи ўринни эгалладилар. Бу борада Франция терма жамоаси вакиллари биринчи бўлишди.
Дуэт чиқишларда эса синхрончиларимиз 73,92 балл билан 16 жуфтлик ичида еттинчи бўлишди. Қайд этиб ўтиш лозимки, спортчиларимиз илк маротаба техник дастур намойиш эта олишди. Ушбу машқлар хорижий мураббий Татьяна Хайцер томонидан ишлаб чиқилган. Мусобақада ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Алина Пионтковская ҳам фаолият олиб борди.
Терма жамоамиз 18-22 июль кунлари Будапештда ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни ҳам режалаштирмоқда. Ушбу нуфузли мусобақага ҳакамимиз ҳам таклиф қилинган.
Фикрлар