Стэн Вавринка чорак финалда қоқилди
Швейцариялик теннисчи Стэн Вавринка ATP томонидан ўтаётган "Qatar ExxonMobil Open" турнирининг ярим финал босқичига чиқа олмади.
Стэн мусобақанинг чорак финал босқичида испаниялик Роберто Баутисте-Агутга ҳар иккала сетда бир хил 4:6 ҳисобида таслим бўлди.
энди Дохада ўтаётган мусобақанинг ярим финалида Баутиста-Агут сербиялик Новак Жокович, ёки грузиялик Николоз Басилашвилига қарши ўйин ўтказади.
Фикрлар