Республика Олимпия захиралар теннис мактабида WТА туркумидан ўрин олган анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган “Тashkent Open” турнири бўлиб ўтмоқда.

Ўн тўққизинчи бор ўтказилаётган турнирда жаҳоннинг 20 га яқин мамлакатидан ташриф буюрган 100 дан ортиқ теннисчилар бош соврин учун курашга киришдилар.

Бугун асосий тўр баҳсларига старт берилди. Кун доирасидан биринчи даврадан ўрин олган 8 та беллашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова швейцариялик Стефани Фёгелега қарши кортга чиқди. 1 соат 6 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда теннисчимиз 1:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Оқгул Омонмуродова эса  украиналик Катерина Козловага қарши кортга чиқди. Учрашув 41 дақиқа давом этганининг ўзиёқ, теннисчилар даражасидаги фарқ катта эканлигини кўрсатиб турибди. Якунда Оқгул 1:6, 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Энди вакилларимиздан фақатгина бор умидимиз, Нигина Абдураимовадан. Нигина эртага тонгда япониялик Куруми Нарага қарши кортга чиқади.

Қуйида бугун бўлиб ўтган ўйинларнинг тўлиқ натижалари билан таништирамиз.

“Таshkent Open”. Мукофот жамғармаси – 226 750 доллар

Катерина Бондаренко (Украина) – Анна Блинкова (Россия) 6:3 6:2

Вера Звонарева (Россия) – Ирина Бегу (Румыния) 2:6 6:2 6:4

Полин Парментье (Франция) – Риса Одзаки (Япония) 6:2 6:4

Екатерина Александрова (Россия) – Лизетт Кабрера (Австралия) 7:6 6:2

Катерина Козлова (Украина) – Оқгул Омонмуродова (Ўзбекистон) 6:1 6:0

Маркета Вондроушова (Чехия) – Миса Эгучи (Япония) 6:1 6:1

Стефани Фогель (Швейцария) – Сабина Шарипова (Ўзбекистон) 6:1 6:3

Дениса Аллертова (Чехия) – Яна Фетт (Хорватия) 6:2 3:6 6:3.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)