Теннис ярим финалда ўйнайди

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан "ASB Classic" турнири ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақанинг чорак финал босқичида аргентиналик теннисчи Леонардо Майер америкалик Теннис Сандгренга қарши кортга чиқди.

Ушбу баҳсда Теннис рақибини 6:3, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финалда германиялик Филипп Кольшрайберга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!