Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Тимеа Бабош муҳим ўйинда ғалаба қозонди

Изоҳлар: 0

Тайбэй шаҳрида ўтказилаётган “Taiwan Open – 2018” турнирида венгриялик Тимеа Бабош иккинч даврада австралиялик Арина Родионовага қарши кортга чиқди.

Учрашувнинг биринчи сетини 6:3 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Тимеа иккинчи сетда бор йўғи рақибасига иккита геймни бой бериб қўйди.

Энди у чорак финалда словениялик Далила Якуповичга қарши кортга чиқади. Далила эса илк учрашувда австралиялик Лизетт Кабреруни 6:0, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Sports.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ