Томаш Бердихга "wild card" берилди
Қатар пойтахти Доха шаҳрида 31 декабрдан 5 январгача эркаклар ўртасида "Qatar Exxon Mobil Open" турнири ўтказилади.
Ушбу мусобақа ташкилотчилари чехиялик Томаш Бердихга мусобақанинг асосий тўрида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи "wild card"ни тақдим этишди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда Новак Жокович, Доминик Тим, Карен Хачанов ва Давид Гоффин каби кучли теннисчилар ҳам иштирок этади.
Фикрлар