Цзян Ван мураббийини ишдан бўшатди

Хитойлик теннисчи Цзян Ван ўзининг мураббийи Питер Макнамар билан ҳамкорликни тўхтатди. Бунга сабаб, 63 ёшли мураббийнинг мусобақаларга сафар қила олмаётгани бўлди.

Теннисчининг сўзларига кўра, Питер сўнгги вақтларда соғлиғидаги муаммолар туфайли бир қатор мусобақаларга кела олмаган.

Шунингдек, Цзян Ван бўйин ва оёғининг сон қисмидаги жароҳатлар боис, феврал ойида ўтадиган барча мусобақаларда иштирок эта олмайди. У март ойида кортга қайтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!