“Uzbek Tigers” WSB навбатдаги мавсумида иштирок этмайди
Ads

“Uzbek Tigers” жамоаси сўнгги икки мавсум Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) муваффақиятли иштирок этиб, мухлисларда катта қизиқиш ва таассурот қолдираётган эди. Ҳар йил бошида бокс ихлосмандлари учун бу катта шоуларга айланиб улгурди. Бироқ энди ўзбек жамоаси ушбу турнирда иштирок этмайди.

Бу мавсум жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Олдинда бизни Осиё ва жаҳон чемпионати каби йирик турнирлар кутиб турибди. Бундан ташқари навбатдаги Олимпиадага йўлланма берувчи турли мусобақаларда ҳам муваффақиятли қатнашишни мақсад қилганмиз. Терма жамоамиз аъзолари учун мавсумдаги илк турнир ҳар йили Болгариянинг София шаҳрида ўтказиладиган анъанавий “Странжа” мусобақасидир. Афсуски, кўпчилик манзур бўлаётган Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB)да бу мавсум “Uzbek Tigers” жамоаси иштирок этмайди, – дейди терма жамоа мураббийларидан бири Зиятдин Тойғонбоев Sports.uz порталига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” жамоаси бу турнирда VII ва VIII мавсумларда иштирок этди. Даслабки мавсумдаёқ ўзбек жамоаси ярим финалгача етиб келиб, бу босқичда “Cuba Domadores” (Куба) жамоасига имкониятни бой берган эди. Якунда эса кубаликлар Қозоғистоннинг “Astana Arlans” билан куч синашиб, иккинчи ўринни қўлга киритишган.

WSB VII мавсумда эса Америка қитъаси жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган “Uzbek Tigers” “А” гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган эди. 12 жамоа иштирок этган ўша мавсумда 3 гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар ва энг яхши натижа қайд этган битта 2-ўринни олган жамоа ярим финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шундай қилиб, жамоамиз гуруҳда қолиб кетди. Якунда ғолибликни куба жамоаси қўлга киритган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98