“Uzbek Tigers” ва “Patriot Boxing Team” жангларига ўзгартириш киритилди

Бироздан сўнг WSB VII мавсумидан ўрин олган "Uzbek Tigers" ҳамда "Patriot Boxing Team" жамоалари ўртасидаги жанглар старт олади.

Мазкур жанглардан олдин жангларга бироз ўзгартиришлар киритилди. Анъанага кўра, жанглар енгил вазндан бошланишини керак эди, бироқ бу сафар илк жангни 49кг вазндаги боксчилари Ҳасанбой Дўсматов ва Батор Сагалуев эмас, балки 56 кг вазндаги боксчилар Абдулҳай Шораҳматов - Дмитрий Шарафутдинов қарама-қаршилиги бошлаб беришади. 

Шундан сўнг 64, 75, 91 ва 49 кг вазн тоифасидаги боксчилар рингга кўтариладилар.

Сайтимиздан узоқлашманг, жанглардан матнли онлайн трансляцияни қуйидаги линк орқали кузатиб боришингиз мумкин.

The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга чиқдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!