WSB: Бутунжаҳон бокс сериясининг навбатдаги мавсумига февралда старт берилади
Бутунжаҳон бокс сериясининг (WSB) навбатдаги VII мавсумига ноябрь ойида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Декабрь ойида мусобақага иштирок этувчи жамоаларга боксчилар танлаб олинади ва плей-офф беллашувлари ўтказилади.
Шундан сўнг мусобақанинг финал босқичига йўл жамоаларга аниқлик киритилиб, 2017 йил июнь ойида ғолиб жамоа номи маълум бўлиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумдан ўз иштирокини бошлаган “Uzbek Tigers” жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келган.
Бундан ташқари 4 июнь куни VI мавсум финал баҳсларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилган. “Ўзбекистон” спорт мажмуасидаги финал жангларида Кубаннинг “Cuba Domadores” жамоаси Буюк Британиянинг “British Lionhearts” жамоаси боксчиларини 9:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.
>>> Финал жангларидан фоторепортаж
Маълумот учун: WSB бутун дунёда 10 вазн тоифасида энг яхши ҳаваскор боксчилар ўртасида профессионал даражадаги мусобақа ҳисобланади. WSBнинг барча боксчиларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилади. Ҳар бир жангда ғолиблар профессионал боксдаги каби учта ҳакам томонидан қўйилган очколар бўйича аниқланади. Шунингдек, бунда нокаут, техник нокаут ёки рад этиш ҳам мумкин.
Фикрлар