Ян-Леннард Штруфф ғалаба қозонди
Германиялик теннисчи Ян-Леннард Штруфф "Sofia Open" мусобақасининг иккинчи даврасига ғолибона қадам ташлади.
София шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақанинг биринчи даврасида Штруфф италиялик Стефано Травальюни 6:4, 6:3 ҳисобида таслим қилди.
Энди Ян-Леннард Штруфф турнирнинг иккинчи даврасида грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқади.
Фикрлар