Асосий мазмунга ўтиш

Велоспорт

Ёш велоспортчилар беллашди

Изоҳлар: 0

Тошкент шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида велоспорт бўйича мусобақа ўтказилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада 50 га яқин спортчи турли ёш тоифаларида иштирок этди.

Мусобақанинг 11-12 ёшли ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида Илья Палчик ва Катя Каплия ғалаба қозонган бўлса, 13-14 ёшли ўғил-қизлар ўртасида Аброр Бобоев ва София Каршова биринчи ўринни қўлга киритди. 15-16 ёшли ўғил болалар ўртасида ўтказилган пойгада Евгений Чеботарев маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ