Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Medison Square Garden” аренасида ўтказилган кикбоксинг бўйича “GLORY 48” турнирининг андекард жангларидан бирида аралаш яккакураш жанг санъатлари учтаси ўзбекистонлик Зарруҳ Адашев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Унга мазкур жангда кипрлик Ставрос Григориоу рақиблик қилди. Қизиқарли ўтган қарама-қаршилик якунида ҳакамлар қарорига кўра, ҳамюртимиз ғалабани тантана қилди.

Зарруҳ Адашев – кикбоксинг бўйича икки карра жаҳон чемпиони, қўл жанги бўйича Осиё чемпиони, қўл жанги бўйича халқаро турнирлар ғолиби ва кўп карра Ўзбекистон чемпоини ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “GLORY 48” турнирининг асосий жангларнинг бирида Анвар Бойназаров америкалик Кевин ван Ностранд (4-1-0, КО2) билан “GLORY” чемпионлик камари учун рингга чиқди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98