А Серия. Бугун "Рома" ўйнайди

Бугун Италия А Серияси 18-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади.

Хусусан, "Рома" ўз майдонида "Фиорентина"ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 00:45 да старт олиши режалаштирилган. Бу Элдор Шомуродов учун римликлар либосидаги сўнгги баҳс бўлиши эҳтимоли йўқ эмас. Унга "Торино" жиддий қизиқиш билдиряпти.

Ушбу баҳс олдидан римликлар 31 очко билан турнир жадвалида еттинчи, флоренцияликлар эса 23 очко билан тўққизинги поғонани банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!