А Серияда навбатдаги истеъфо юз берди

CHERY AUTO

Жованни Строппа “Кротоне” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Маълумот учун, Строппа “Кротоне”ни 2018 йилдан буён бошқариб келаётган эди. У ушбу давр мобайнида жамоани Б Серияда сақлаб қолиш ҳамда А Серияга олиб чиқиш вазифасини бажара олди.

Афсуски, унинг бошқарувидаги жамоа 24 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида бор йўғи 12 очко жамғарган ҳолда сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Ушбу жамоа навбатдаги ўйинини 3 март куни “Аталанта”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!