Абдумалик Ҳалаковнинг рақиби маълум. У профессионал боксда дебют қилади!
Ahmadbek Eshmatov
Тажрибали рақибга қарши рингга кўтарилади.
Хабарингиз бор, 17 ноябрь куни Тошкентда Lift Promotion томонидан навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Мазкур кечада бир қатор таниқли боксчиларимиз навбатдаги жангини ўтказади. Жумладан, Абдумалик Халаков ҳам рингга кўтарилади. Бизга маълум бўлишича ҳамюртимизга украиналик Александр Егоров рақиблик қиладиган бўлди.
Маълумот учун, Абдумалик профессионал боксда дебют қилса, Егоровнинг рекорди (20-9-1, 10 KO) кўриниш олган.

Изоҳлар (0)