Абдумалик Халоков жаҳон чемпионига айланди
Ads

Будапештда давом этаётган ёшлар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунги финал жангларига старт берилди. Унда бир нафар боксчимиз ҳал қилувчи босқичга қадар етиб келди.

56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халоков олтин медаллар учун кечган баҳсда россиялик Всеволод Шумков билан куч синашди.

Мазкур жангда якунларига кўра, боксчимиз очколар бўйича рақибини мағлуб қилиб, жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

Шундай қилиб, бу йилги жаҳон чемпионатида вакилларимиз жами 3 медал – 1 олтин ва 2 бронза медалини қўлга киритишди.