Абдуқодир Ҳусанов қайтди!

 

Эртага Франция чемпионати 30-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур турда "Ланс" ўз уйида аутсайдер "Клермон"ни қабул қилади.

Ушбу баҳс учун "сариқлар"нинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Абдуқодир Ҳусанов бу беллашувнинг қайднмомасига киритилди. Вакилимиз "Мец"га қарши баҳсда қайдномага киритилмади, чунки у "Ланс B"  жамоаси сафида "Саинт Аманд" жамоасига қарши учрашувда қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, "Ланс" -"Клермон" ўйини эртага тунги соат 00:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!