Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Абрахам ўрнига Шомуродов

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 0

Жароҳати сабаб Тэмми Абрахам ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Италия чемпионатида 25-тур баҳслари старт олмоқда. Биз учун аҳамиятлиси ҳисобланган "Рома" эртага "Сассуоло" билан куч синашади. Беллашув 22:00да бошланади.

Ушбу учрашувда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушади. Бу ҳақда Италия нашри хабар берди. Бунга сабаб римликларнинг асосий ҳужумчиси Тэмми Абрахам кубокда жароҳат олган. Шу боис, унинг ўрнини ҳамюртимиз эгаллаши ёзилган.

Жозе Моуриньо шогирдлари 39 очко билан 7-ўринда бормоқда. "Сассуоло" эса 29 очко жамғарган ҳолда 12-поғонани банд этган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ