Абу-Дабида ўзбек ўғлони чемпион бўлди!
Абу Даби шаҳрида ташкил этилган "UAE Warriors 55" турнири ўзи якунига етди. Марказий жангда октагонга кўтарилган ҳамюртимиз Ҳотамжон Бойназаров ушбу лиганинг ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасининг амалдаги чемпиони озарбайжонлик Тахир Абдуллаев билан 5 раунд жанг олиб борди. Барча раундларда устунликка эришган юртдошимиз хақли равишда ғалаба қозонди ва чемпионлик камарига эга чиқди.
Шунингдек, рекордини 10-0 кўринишга олиб келди.
Чемпионлик муборак!
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!
Фикрлар