Адвокат ёзда "Фенербахче"дан кетади

Туркиянинг "Фенербахче" клубида фаолият олиб бораётган Дик Адвокат мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Бу ҳақда Telegraf нашри хабар бермоқда. 
Эслатиб ўтамиз, голландиялик мутахассис 2016 йилнинг августидан буён   Истанбул шаҳри жамоасини бошқариб келмоқда.


Маълумот учун, "Фенербахче" айни дамда Туркия Суперлигасида 4-ўринда бормоқда. Бундан аввалроқ жамоа "Краснодар"га имкониятни бой бериб Европа лигасини ҳам тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!