Афруза Ҳамдамова — Жаҳон чемпиони
Блиц баҳслари ғолиблари 20 апрель (бугун) куни аниқланади
Шу йилнинг, 14–21 апрел кунлари Сербиянинг Врнжаčка Банжа шаҳрида 8–18 ёш тоифасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Рапид баҳслари якунига кўра:
18 ёшгача қизлар ўртасида Афруза Ҳамдамова 8,5 очко билан Жаҳон чемпиони бўлди.
Шунингдек:
12 ёшгача ўғил болалар ўртасида Исломбек Хусанов бронза медалини қўлга киритди.
Хуснорахон Хуснитдинова эса блитс масалалар ечиш бўйича Жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллади.
Блиц баҳслари ғолиблари 20 апрель (бугун) куни аниқланади.

Изоҳлар (0)