Афсона "Ювентус"да қоладими?
35 ёшли Жоржо Кьеллини янги мавсумда ҳам "Ювентус" сафида қолиши мумкин. Бу ҳақида футболчи Италия матбуотига берган интервьюси чоғида таъкидлаб ўтди.
"Агар бу жароҳатимни ўн йил олдин олганимда, буни қабул қилишим осон кечмас эди. Бироқ ҳозир буни енгиб ўтиш учун тажриба ва куч топа олдим.
Яна бир мавсум майдонда бўлмоқчиман, кейин ҳолатимга қараб кейинги режаларни кўриб чиқаман, балки фаолиятимни "Юве"да якунлашим мумкин.
Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, имкони бўлса Европа чемпионатида ҳам иштирок этмоқчиман. Терма жамоа сафида ёш футболчиларга ўз тажрибаларимни улашишга тайёрман", - дейди ҳимоячи.
2019 йил август ойида Кьеллини жиддий жароҳат олиб, мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Жорий мавсумда италиялик футболчи А Серияда 3 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифли бўлди.
Фикрлар