Агент: У фаолиятини "Барса"да эмас, "Динамо"да якунлайди
«Барселона»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Дани Ольмонинг агенти Энди Бара футболчининг келажакдаги режалари ҳақида гапириб ўтди. Унга кўра, испаниялик футболчи бир куни яна Загребнинг «Динамо» жамоасига қайтишни истайди.
«У карьерасини айнан «Динамо»да якунлашни хоҳлайди ва шундай бўлишига умид қилади.
Ҳатто мураббий сифатида ҳам – у мураббийлик фаолиятини «Динамо»да бошлашни орзу қилади. Дани ҳали ҳам уйда 7-рақамли, орқа томонида ўз фамилияси ёзилган «Динамо» футболкасини кийиб юради – ҳатто ҳозир, «Барселона»да ўйнаб юрган пайтида ҳам», – деди Бара Inkubator подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Дани Ольмо ўз вақтида Загребнинг «Динамо» таркибида 124 та ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида 34 та гол урган ва жамоадошларига 28 та голли пас йўллаган.

Фикрлар