Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Агуэро АПЛ ва ЕЧЛни солиштирди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Серхио Агуэро Англия премьер-лигаси Чемпионлар лигасига қараганда жисмоний жиҳатдан анча оғир ва талабчан эканини айтди.

«Манчестер Сити» собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия Премьер-лигаси ва Чемпионлар лигаси ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдирди.

«Премьер-лига жуда талабчан мусобақа. У жисмоний жиҳатдан Чемпионлар лигасига қараганда анча кўпроқ куч талаб қилади. АПЛда ҳар бир ўйин жуда оғир, жисмоний кураш даражаси жуда юқори.

Чемпионлар лигасида эса деярли барча жамоалар тўпни назорат қилишга, ҳужумни ўз дарвозаси ёнидан бошлашга интилгани учун ўйин бошқачароқ кечади, шу маънода бир оз енгилроқ. Премьер-лига эса мутлақо бошқа футбол. Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган жамоа ҳам сени мағлуб этиши ёки майдонда ҳаётингни анча қийинлаштириши мумкин», — дея таъкидлади Агуэро Stake Football нашрига берган интервьюсида.

Европада Агуэро «Атлетико», «Манчестер Сити» ва «Барселона» клублари шарафини ҳимоя қилган. У АПЛда жами 275 та ўйин ўтказиб, 185 та гол урган ва 48 марта голли пас берган.

Чемпионлар лигасида эса аргентиналик форвард 79 та баҳсда майдонга тушиб, 41 та гол муаллифи бўлган ва 8 та голли узатма амалга оширган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ