Акинфеев ван дер Сарга тенглашиб олди

Хабарингиз бор Москванинг ЦСКА клуби кеча ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнгги тури доирасида "Реал"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу жамоаларнинг Москвадаги тўқнашувида ҳам ЦСКА 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эътиборлиси, шу тариқа “армиячилар” посбони Игорь Акинфеев “қироллик клуби”га қарши ўтказилган ҳар иккала ўйинда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Bleacher Report нашри тарқатган хабарга кўра Акинфеев ЕЧЛнинг бир мавсумида “Реал”га қарши 2та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказмаган тарихдаги 4-дарвозабонга айланди.

Шу тариқа ЦСКА сардори Эдвин ван дер Сар (1995/96 йилги мавсум), Йенс Леманн (2005/06 йилги мавсум) ҳамда Пепе Рейна (2008/09 йилги мавсум) каби дарвозабонларга тенглашиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!